Хамес: "Ди Мария каби "Реал"нинг тарихига кирмоқчиман"
Aslanov Jasurbek
6 окт 2014, 13:43
"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригеснинг таъкидлашича, испан грандида катта муваффақиятларга эришмоқчи.
"Ди Мария - "Реал" тарихига кирган жуда кучли футболчи. Уни жуда ҳурмат қиламан. Бу ерда ди Марияни ёқтиришади. Мен эндигина "Реал" сафида тўп тепа бошладим ва клуб тарихига кирмоқчиман" - дейди Родригес.