"Халл Сити" Премьер-лига плей-офф ярим финалининг биринчи баҳсида ғалаба қозонди

Aslanov Jasurbek
14 май 2016, 18:55
Бир неча дақиқа олдин "Дерби Каунти" ва "Халл Сити" ўртасидаги Премьер-лига плей-офф босқичи ярим финалининг биринчи баҳси якунланди.

Ўйинда "йўлбарслар" ("Халл Сити") рақиб дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

"Дерби Каунти" - "Халл Сити" 0:3

Голлар: Эрнандес 30, Шакел 40, Робертсон 90+8.

"Дерби Каунти": Карсон, Шакел, Кю, Олссон, Кристи, Брайсон, Жонсон (Баттрфилд 60), Инс, Хюз (Бент 87), Рассел (Блэкман 71), Мартин.

"Халл Сити": Якупович, Доусон, Дейвс, Робертсон, Хаддлстоун, Ал Муҳаммади, Снодгресс (Клукас 87), Ливермор, Диаме (Брюс 90+6), Одубажо, Эрнандес (Акпом 83).

Жавоб учрашуви 17 май куни бўлиб ўтади, финал эса 28 май куни "Уэмбли"да бўлиши режалаштирилган.


Иккинчи ярим финал жуфтлигининг биринчи баҳсида эса "Шеффилд" - "Брайтон"ни 2:0 ҳисобида таслим этган эди. Бу жуфтликнинг жавоб ўйини 16 майда "Брайтон" стадионида бўлади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia