UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  0 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  3 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  8 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  16 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  34

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди" Янгиликлар

Хаким Фузайлов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин бошқача натижа билан тугаши мумкин эди"

Про-лиганинг 12-туридан ўрин олган "Турон" - "Бухоро" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Хаким Фузайлов матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Оғир учрашув ўтказдик. Биринчи бўлимдан кўра кўпроқ иккинчи бўлимда жамоамиз устунликка эга бўлдик, кўплаб голли вазиятлар яратдик. Албатта ўйин ҳисоби бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Ўз вазиятларимиздан фойдалана олганимизда бугун мағлубиятга учрамаган бўлардик. Рақибни ғалаба билан табриклайман.

Мавсум бошидан буён иккинчи мағлубиятимизни қабул қилиб олдик. Футболда шунақа, жамоа ютқазса, бунда мураббий айбдор бўлади. Натижалар ёмон бўлса, менинг ҳам клубдаги фаолиятимга якун ясалиши мумкин

Мураббийнинг иши давомли бўлиши албатта натижаларга боғлиқ. Клуб раҳбарияти билан истеъфога чиқишим борасида гаплашиб кўраман. 

Ҳозирги холатимизда биринчи навбатда мухлисларимиздан узр сўрашимиз зарур. Улар биздан ғалабалар ва ижобий натижалар кутишмоқда. 

- Олег Марчук захирада қолишининг сабаби нима? 

- Легионер футболчи бошқалардан кўра кучлироқ ўйин намойиш этиши лозим. Шу сабабдан жамоага легионерлар жалб этилади. Марчук бугун захирада қолдирилдими, демак биз шундай қарорга келганмиз.

- Никола Стошич икки ўйиндан буён қайдномага киритилмаяпти. Буни қандай изохлайсиз?

- Стошичда жароҳат бор. У жароҳатидан қутулиб сафимизга қайтса, албатта майдонга туширамиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика