UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  3 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  1 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди Янгиликлар

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди

Бир ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед" клуби кибер ҳужумга учраган эди.

Дастлаб, мутасаддилар барчаси жойидалиги, хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилишди. Бироқ, "Daily Mail" нашри клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар хакерлар қўлига ўтгани, улар махфий маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берди.

Айтишларича, кибержиноятчилар "Манчестер Юнайтед"дан катта маблағ талаб қилмоқда. Агар "қизил иблислар" хакерлар талабини қондирган бўлса, АҚШнинг янги қонунларини бузган ҳисобланади ва 20 млн долларгача (15 млн фунт) жаримага тортилиши мумкин. МЮ Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олингани туфайли, Америка қонунларига бўйсунади.

Америка Қўшма Штатларининг чет эл активларини назорат қилиш идораси жиноятчилар талабини бажаришни шундай баҳолайди: уларнинг бойлигини ошириш ва навбатдаги хакерлик ҳужумларини бошлашга ундаш.

Шунингдек, Британия ахборот бюроси (ICO) мухлисларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш талабларининг бузилганини аниқласа, "Манчестер Юнайтед"ни 18 млн фунт миқдорида жаримага тортади. 

ICO ўтган ойда мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмаганлиги учун "British Airways" авиакомпаниясини 20 млн ва "Marriott International" меҳмонхоналар тармоғини 18,4 млн фунт миқдорида жаримага тортган эди.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика