UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди Янгиликлар

Хакерлар ҳужумига учраган "Ман Юнайтед" танг аҳволда қолди

Бир ҳафта олдин "Манчестер Юнайтед" клуби кибер ҳужумга учраган эди.

Дастлаб, мутасаддилар барчаси жойидалиги, хавфсизлик чоралари кўрилганини маълум қилишди. Бироқ, "Daily Mail" нашри клуб имижига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган маълумотлар хакерлар қўлига ўтгани, улар махфий маълумотларни оммага ошкор қилиш билан таҳдид қилаётгани тўғрисида хабар берди.

Айтишларича, кибержиноятчилар "Манчестер Юнайтед"дан катта маблағ талаб қилмоқда. Агар "қизил иблислар" хакерлар талабини қондирган бўлса, АҚШнинг янги қонунларини бузган ҳисобланади ва 20 млн долларгача (15 млн фунт) жаримага тортилиши мумкин. МЮ Нью-Йорк фонд биржасида рўйхатга олингани туфайли, Америка қонунларига бўйсунади.

Америка Қўшма Штатларининг чет эл активларини назорат қилиш идораси жиноятчилар талабини бажаришни шундай баҳолайди: уларнинг бойлигини ошириш ва навбатдаги хакерлик ҳужумларини бошлашга ундаш.

Шунингдек, Британия ахборот бюроси (ICO) мухлисларнинг маълумотларини ҳимоя қилиш талабларининг бузилганини аниқласа, "Манчестер Юнайтед"ни 18 млн фунт миқдорида жаримага тортади. 

ICO ўтган ойда мижозларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилмаганлиги учун "British Airways" авиакомпаниясини 20 млн ва "Marriott International" меҳмонхоналар тармоғини 18,4 млн фунт миқдорида жаримага тортган эди.

"Манчестер Юнайтед" ҳозирча воқеага изоҳ бермаяпти.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика