UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0

Хайрулла Каримов: “Локомотив” билан ўйинга тайёрмиз!” Янгиликлар

Хайрулла Каримов: “Локомотив” билан ўйинга тайёрмиз!”

Бунёдкор”нинг сўнгги пайтда кўрсатаётган натижалари мухлисларни ташвишга солаётганини, клубга бўлган мурожаатларнинг кўпайганидан билса ҳам бўлади.
“Пахтакор”дан ўз майдонида мағлуб бўлиши жамоани пешқадамликдан маҳрум қилса, кубок доирасида ўз майдонида “Локомотив” билан ижобий натижа қайд эта олмагани, “қалдирғочлар” бу йил чемпионлик ва кубокдан қуруқ қолишлари мумкин деган хавотирга солмоқда. Эртанги  “Локомотив” клуби билан бўладиган муҳим жавоб учрашуви олдидан биз жамоанинг энг тажрибали ўйинчиларидан бири ва етакчиси Хайрулла Каримов билан суҳбат уюштирдик.

-"Бунёдкор"нинг статистикасини таҳлил қилсак, сўнгги 3 йилда жамоа 2-даврани 1-даврага нисбатан бўш ўтказган. Яъни биринчи даврадагига нисбатан 2010 йил 5, 2011 йил 9, 2012 йил 3 очко кам жамғарилган. Лекин айнан шу 3 очко жамоани чемпионликдан маҳрум қилди. Ўтган мавсумда буни клуб Осиё чемпионлар лигасига кўпроқ урғу бергани, натижада бу мусобақада ярим финалгача етиб борган жамоа миллий чемпионатда оқсагани билан изоҳланди. Қолаверса, якунда Ўзбекистон кубоги қўлга киритилиб, жамоа совринсиз қолиб кетмади. Лекин бу йил "Бунёдкор"нинг кўрсаткичлари сал бўлса-да, хавотирга солмоқда. Клуб ОЧЛдан чиқиб кетди, миллий чемпионатда пешқадамликни бериб қўйди, кубок ярим финалида уйда ижобий натижа қайд эта олмади. Сиз 6 йилдан бери "Бунёдкор" аъзосисиз, жамоанинг энг тажрибали футболчиси ҳисобланасиз, клубдаги барча ўзгаришларга гувоҳ бўлгансиз. Айтингчи, кўрсаткичларнинг пасайиши нималар билан боғлиқ?
-“Жўжани кузда санайдилар” дейишади, хали куз келгани йўқ-ку (кулади). Жиддий айтадиган бўлсам, ростдан ҳам хали биз хеч нарсани йўқотганимиз йўқ. Чемпионат тугашига 10 тур қолганда 1 очколик фарқ хали хеч нарсани англатмайди. Вазифамиз ўзгармаган ва мусобақа якунлангунча чемпионлик учун кураш олиб борамиз. Кубок ярим финалидаги биринчи ўйин натижасидан ҳам фожеа ясаш керак эмас. Биз учун ўз майдони ёки меҳмон деган тушунчалар аллақачон аҳамиятини йўқотган. Шундай экан, эртанги бўладиган “Локомотив” билан ўйинга фақат ғалаба учун тушамиз. Биз “Пахтакор” билан ўйиндан сўнг йиғилиб, жиддий гаплашиб олдик. Мағлубиятга учрамайдиган жамоанинг ўзи йўқ. Лекин ундан тўғри хулоса чиқариш, хатоларни таҳлил қилиш ва руҳий босимдан чиқиб кетиш кейинги ўйинлар олдидан жуда муҳим. Ҳозир жамоамизда хеч кимда руҳий тушкунлик кайфияти йўқ ва биз эртанги бўладиган жанговар ўйин билан буни амалда кўрсатамиз. Албатта, бизни ўта кучли рақиб қарши олади. Лекин биз жангга тайёрмиз. Фурсатдан фойдаланиб, мухлислардан ҳам эртанги ўйинда бизни муносиб қўллаб-қувватлашларини сўраб қоламан. Уларнинг мадади биз учун жуда муҳим!

-Кўпчилик "Бунёдкор"нинг зафарли онларини тажрибали ўйинчилар ва кучли легионерлар билан боғлайди. Лекин жамоа таркиби бутунлай ўзгариб, клубни юлдузли футболчилар тарк этгандан кейин ҳам, "Бунёдкор" ўз мавқеини сақлаб қола билди, мамлакат чемпионлиги ва кубоги қўлга киритилди, ОЧЛда финал остонасигача борилди. Бу ғалабаларнинг сири нимада эди?
-Сири – ҳар қандай вазиятда ҳам вазифадан оғишмаслик. Мен “Бунёдкор”га келганимдан бери бир неча бор глобал ўзгаришларга гувоҳ бўлдим. Клуб тизимида ҳам, жамоа таркибида ҳам. Лекин вазифа ўзгармай қолаверди. “Бунёдкор” олдига барча мусобақаларда максимал натижага эришиш вазифаси қўйилган ва биз имкон қадар уни амалга оширишга интиламиз. Балки, шундандир, жамоа олий лигага қўшилгандан бери хали бирор марта совринсиз қолиб кетмаган. 2011 йил бошида, таркиб бутунлай ўзгариб, юлдузли футболчилар клубни тарк этишганда ҳам Миржалол ака барчамизни ғалабага руҳлантира олдилар ва ҳар биримиз буни уддалай олишимизга ишонтирдилар. Ўша йили биз чемпионликни ҳеч кимга топширмадик. Ўтган йили эса кубокни қайтариб олдик.

Энди барқарорликка келсак, буни мунтазам ушлаш қийин. Рақиблар ҳам қараб туришмайди ва бизга жиддий қаршилик кўрсатишади. Аввал асосий рақибимиз фақат “Пахтакор” эди ва ўзаро ўйинлардаги ижобий натижа мавсум кафолатини берарди. Ҳозирда асосий рақибларимиз кўпайган. “Локомотив” бу йил жуда кучайди ва барча мусобақаларда ғолиб чиқиш учун асосий даъвогарлардан бирига айланди. Рўзиқул Бердиев “Насаф” билан юксак чўққиларни эгаллашга замин яратди ва назаримда ҳозирги “Насаф” аввалгисидан кучлироқ. “Пахтакор”нинг ёшартириш сиёсати ўз меваларини бера бошлади ва жамоа ана шу ёшлар билан ҳам шоҳсупанинг энг юқори чўққисига чиқишга интилмоқда. Бу жамоалар билан беллашиш осон эмас ва буни ўзаро ўйинлардаги натижалар ҳам кўрсатиб турибди. Бизда ҳам ҳозир асосий урғу ёшларга берилмоқда. Давралар оралиғида клубимизни 5 футболчи тарк этган бўлса, фақатгина бир ўйинчи қабул қилинди. Қолган ўринлар ўринбосарлар ҳисобига тўлдирилди. Ёшлар тажрибига эга бўлишлари учун озгина вақт ва сабр керак. Лекин, аввал айтганимдек, биз ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз олдимизга қўйган вазифани бажаришга ҳаракат қиламиз.

-Жамоада ички муҳит қандай? Мураббийлар штаби ва футболчилар орасида ҳеч қандай тўсиқ ёки келишмовчилик йўқми?
-Асосий рақибларимизни юта олмай, аҳволимиз кўнгилдагидек бўлмагани руҳиятимизни туширгани рост. Лекин “Бунёдкор”нинг кучи доимо ҳамжиҳатликда бўлган. Ҳозир ҳам шундай. Қийинчиликлар бизни янада чиниқтиради. Ҳозир биз ҳар қачонгидан кўра ғалабаларга чанқоқмиз. Чунки ёқимли онларни ўзимиздан узоқлаштириш ниятида эмасмиз. Мураббийлар билан футболчилар орасидаги муносабат самимий. Шахсан мен “Ютса жамоа сабабчи, мағлуб бўлса мураббий” деган фикрга қўшилмайман. Бизнинг ғалабамиз ҳам, мағлубиятимиз ҳам барча ўртасида бирдек тақсимланади.

-Ўзбекистон кубоги доирасида "Локомотив" билан бўладиган жавоб учрашувини мухлислар ҳадик билан кутишмоқда. "Жар"да мағлубиятдан зўрға қутилиб қолинди, сафарда нима бўлар экан деб...

- Эртанги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур. Фақат кубок бўлгани учун эмас. Номимизни, обрўимизни, ғуруримизни сақлаб қолиш учун ҳам ютишимиз керак. Бекободда ютқаза туриб, иродали ғалабага эришдик. Бу ҳам ниманидир англатса керак. Машғулотларда бор кучимиз билан ишлаяпмиз. Биз “Локомотив” билан ўйинга тайёрмиз ва эртага фақат ғалаба учун майдонга тушамиз!

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика