Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди
17 июн 08:23
Янгиликлар
Хаби Алонсо “Реал“ футболчиларига ультиматум қўйди
“Реал“нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо ўз ўйинчиларига учрашув вақтида бор кучини сарфламаганлар таркибга киритилмаслигини маълум қилган.
Манбага кўра, мураббий ўз ўйинчиларига югурмаган ва бор кучини сарфламаганлар майдонга тушмаслиги ҳақида қаттиқ огоҳлантирган.
Алонсо барча ўн бир ўйинчи, ҳатто дарвозабон Тибо Куртуа ҳам бор кучи билан майдонда ҳаракат қилиши лозимлигини айтган. Мураббийнинг таъкидлашича, футболда дарвозага зарба бериш учун шунчаки туриш ва кутиш етарли эмас. Ўйинчилар ҳар бир тўп учун курашишлари керак.
Мадриднинг “Реал” клуби 18 июнь куни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида “Ал-Ҳилол”га қарши баҳс олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар