Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025, 14:04
Хаби Алонсо мураббий учун футболчилар билан алоқа ўрнатиш қанчалик муҳим экани ҳақида гапирди.

– Супер даражадаги футболчилар билан ишлаш қийинми?

– Улар талабчан, улар профессионаллар. Улар турли вазиятларга тушиб туради, лекин айнан шу уларни ўз даражасига етказади. Улар билан алоқа ўрнатиш керак.

– "Реал" кўпроқ футболчилар клуби, мураббийларники эмас" деган фикр бор. Нима дейсиз?

– Менимча, ҳар қандай жамоада футболчилар энг муҳим. Ҳаммаси футболчилар маҳорати, ишга муносабати ва қай даражада тайёргарлигига боғлиқ... Биз уларни қўллаб-қувватлаймиз ва ёнида бўлишимиз керак.

– Футболчилар мураббийнинг обрўсини тушириб юбора олади деб ўйлайсизми?

– Футболчиларни ҳурмат қилиш керак. Мен бу ҳақда кўп гапирмайман. Мен кийиниш хонасидаги ҳаёт нимадан иборат эканини, нима билан юзма-юз келишни ва ташқи босим билан қандай курашишни биламан. Бундай вазиятлар диққатни йўқотишимизга сабаб бўлмаслиги керак.

Натижалар кутганимиздек эмас, оқибатларини биламиз, лекин бу бизни интилаётган йўлимиздан четлатмаслиги керак, – деди "Реал" мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As