

Хабарларга кўра, Роналду WWE билан келаси шанба куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган "Crown Jewel" тадбирида кўриниш бериши борасида музокара олиб борган.
Бироқ "Ал Насср" келаси шанба куни “Ал Халиж”га қарши баҳс олиб боришини инобатга олсак, музокаралар самара бермаслиги мумкин.
Келишувга малга ошса, португалиялик юлдузни трибунада мухлислар орасида кўришимиз мумкин. World Wrestling Entertainment Роналдунинг машҳурлигидан фойда кўриш мақсадида у билан йирик битим имзоламоқчи.



