"Вулверхэмптон" Траорени "Тоттенхэм"га қўйиб юбормади

Alisher
24 авг 2021, 15:40
"Вулверхэмптон" жамоа вингери Адама Траорени қўйиб юборишни хоҳламаяпти.

"Бўрилар" 25 ёшли футболчини "Тоттенхэм"га ижарага беришни рад этишди. "Шпорлар" испаниялик футболчининг ижараси учун 5 миллион фунт стерлинг тўламоқчи ва битимга харид қилиш ҳуқуқини қўшишмоқчи эди.

Траорени у билан "Вулверхэмптон"да ишлаган "Тоттенхэм" устози Нуну Эшпириту Санту кўришни хоҳламоқда.

Траоре жорий мавсум АПЛ доирасидаги 2та ўйинда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: thetimes.co.uk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›