"Вулверхэмптон" Португалия терма жамоаси футболчиси учун 30 миллион евро тўлайди
08 авг 2022 10:38
Янгиликлар
"Вулверхэмптон" Португалия терма жамоаси футболчиси учун 30 миллион евро тўлайди
"Валенсия" форварди Гонсалу Гедеш "Вулверхэмптон"га ўтишга яқин.
Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Англия клуби 25 ёшли португалияликни ушбу ҳафтада тиббий кўрикдан ўтказмоқчи.
"Бўрилар" ўйинчи учун бонуслар билан 30 миллион евро тўлашади.
Гедеш ўтган мавсум барча мусобақаларда 42та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 6та ассист қайд этди. Transfermarkt портали форвардни 40 млн еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар