UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  0 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  0 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  17 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  4 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  32 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  64 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3

Войнески: "Пахтакор"нинг ўйинида ҳеч қандай сир йўқ" Янгиликлар

Войнески: "Пахтакор"нинг ўйинида ҳеч қандай сир йўқ"

"Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" жамоасини мағлуб қилди (1:0). Учрашувдан кейин "шерлар" устози Славче Войнески ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Мезбонларни ўз майдонида мағлуб этиш жуда ёқимли. Беллашувга жиддий тайёрландик. Йигитларга яхши футбол учун раҳмат айтаман. Тавамба ва 77-рақамли футболчининг жуда хавфли эканини билардик. Ҳимоячилар уларга қарши ажойиб ўйнашди. Кескин кечадиган баҳс тақдирини қисқа ҳудудда тез ҳаракатланадиган тезкор футболчилар ҳал қилишини сезгандик. Шундай бўлди ҳам. Алибоев ва Эркинов ўйин суръатини ўзгартириб юборишди. Ғалабадан жуда хурсандмиз. 

Ўйинимизда сир йўқ. Шунчаки, шароитларга яхшироқ мослашдик ва жиддий ҳозирлик қилдик. 

Чап қанотимизни асосий ҳужум уюштирадиган жойимиз деб билмайман. Ҳар икки қанотдан ва марказдан ҳужумлар ташкил қилишга уринамиз. Бугун голни чап қанотдан уриб кетдик.

Ғалаба голи муаллифи Ҳожимат Эркинов эса шундай деди: "Дастлабки мағлубиятдан кейин бу сафар ютишимиз керак эди. Жамоа билан баҳсга яхши тайёргарлик қилдик ва ғалаба қозонишга эришдик. Жуда муҳим ютуқни қўлга киритдик. Уч очкога эга чиққанимиздан хурсандмиз".

Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика