Водий жамоасининг хориж йиғинида бўйдор ҳимоячи иштирок этади

Iskandarov Abdulaziz
20 янв 2025, 08:55
Суперлига жамоалари янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги қисмига киришмоқда.

"Андижон" 22 январь куни Туркиянинг Анталия шахрига отланади ва иккинчи хориж йиғинига киришади. Клуб таркибдаги бўшлиқларни тўлдириш ва рақобатни кучайтириш мақсадида таркибга янги номларни жалб қилишда давом этади. Жамоанинг машғулотларида хорватиялик марказий ҳимоячи Петар Босанчич иштирок этади. 28 ёшли мудофаа чизиғи вакили "Рига" (Латвия), "Хайдук" (Хорватия), "Мариуполь" (Украина), "Черно-Море" (Болгария) жамоалари либосида ўйнаган. "Рига" унинг сўнгги клуби ҳисобланади. 


Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›