UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  0 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  4 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  2 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  10 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  4 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  1 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  4 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  16 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3

"Водий футболи": "Нефтчи" янги футболчиларни таништирди Янгиликлар

"Водий футболи": "Нефтчи" янги футболчиларни таништирди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча иккинчи даврадан олдин жамоага келган янги футболчиларни таништирди.

"Қўқон-1912" - Жалил Кимсанов ўғил фарзандли бўлди

Бугун “Қўқон-1912” жамоаси ҳимоячиси Жалил Кимсанов хонадонида қувончли кун. Боиси, футболчимиз оиласи ўғил фарзанд дунёга келди.

Биз жамоамиз аъзолари ва мухлислар номидан янги туғилган чақалоққа узоқ-умр тилаймиз. Келажакда ота-онасига ва ватанига хизмат қиладиган фарзанд бўлишини тилаб қоламиз!



"Нефтчи" - янги футболчиларнинг таништирув маросими бўлиб ўтди


Фарғонанинг "Нефтчи" клуби кеча иккинчи даврадан олдин ўз сафига қўшиб олган футболчиларни кенг оммага таништирди. Унда клуб раиси Тоҳир Кападзе, бош мураббий Мурод Исмоилов ва янги футболчилар Адриан Кашкавал ҳамда Отабек Исроилов қатнашди. Маълум сабабларга кўра, Абдумавлон Абдужалилов бу тадбирда иштирок эта олмади.

Адриан Кашкавал: - Мен давралар оралиғида яхши жамоага ўтдим деб ўйлайман. "Нефтчи" жамоаси ўз олдига юқори мақсадларни қўйган жамоа. Шу сабабдан ҳам шу жамоани танлашга қарор қилдим. Худо хоҳласа чиройли ўйинлар орқали мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Мавсум якунида совринли ўринлардан бирини эгаллашга уринамиз.

Отабек Исроилов: - "Нефтчи" жамоасига қайтганимдан бахтиёрман. Жамоага қўлдан келганча ёрдам бераман. Худо хоҳласа медаллар учун курашамиз ва бунинг учун жонимизни ҳам беришга тайёрман. Тадбир давомида бош мураббий Мурод Исмоилов, ўйинчилардан Мансур Саидов ва Жахонгир Меҳмоновлар муҳлислар қизиқтирган саволларга жавоб бердилар. Учрашув қизғин савол-жавоб тарзида бўлиб ўтди.


"Навбаҳор" - Бекободда тўрт йилдан буён гол ура олмаяпмиз

"Навбаҳор" клуби 17-турни Бекободда “Металлург” клубига қарши ўтказади. Бекобод клуби ўз майдонида "лочинлар"ни 9 марта мағлуб этган. Олти учрашув дуранг билан тугаган. “Навбаҳор” 2 марта Бекободда ғалаба қозонган. “Лочинлар” сафардаги сўнгги тўрт учрашувда тўп кирита олишмаган ва ғалаба қозона олишмаган.  

Бекободда ўтган сўнгги беш учрашув:
12.04.2014 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
04.08.2013 «Металлург» - «Навбаҳор» 2:0
21.04.2012 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0
05.11.2011 «Металлург» - «Навбаҳор» 0:0

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика