"Водий футболи": "Нефтчи" 450-ғалаба, "Андижон" 650-ўйин арафасида

Narzulla Saydullayev
18 сен 2015, 12:30
Водий клублари олий лиганинг 22-турига тайёрланишмоқда.

"Нефтчи": 450-ғалабага бир қадам қолди

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби олий лиганинг 22-турида Ўзбекистон кубоги финалига чиққан "Бунёдкор" клубини қабул қилади.

Учрашув 20 сентябрь куни соат 18:00да бошланади. Ёшлар эса бир кун олдин 16:30да майдонга тушишади.

1992 йилдан буён олий лигада мунтазам равишда иштирок этиб келаётган "Нефтчи" клубининг ғалабалари сони бугунги кунда 449тани ташкил қилмоқда. Навбатдаги ғалаба фарғоналиклар учун юбилей 450-ғалаба бўлади.


"Андижон": Ғузорда 650-ўйинни ўтказамиз

"Андижон" клуби олий лиганинг 22-турини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади. Учрашув 19 сентябрь куни соат 17:00да бошланади. Ёшлар лигаси доирасидаги баҳс эса 16:00да старт олади.

"Андижон" жамоаси 19 сентябрь куни олий лигада ўзининг юбилей 650-учрашувини ўтказади. Ҳозирга қадар жамоа 217та ғалаба, 127та дуранг ва 305та мағлубият қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia