UZ

Сўнгги янгиликлар

09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  2 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   0 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  1 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  3 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  3 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  12 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  2 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4

"Водий футболи": Бобур Акбаров кейинги турни ўтказиб юборади, "Андижон" футболчиси эса жаримага тортилди Янгиликлар

"Водий футболи": Бобур Акбаров кейинги турни ўтказиб юборади, "Андижон" футболчиси эса жаримага тортилди

"Водий футболи" рукнида навбатдаги хабарларни тақдим этамиз.

"Навбаҳор": Бобур Акбаров кейинги турни ўтказиб юборади

ПФЛ расмий сайти 22-турни ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхатини тақдим этди. Маълум бўлишича, наманганликлар футболчиси Бобур Акбаров Ўзбекистон Чемпионати 22-тури доирасида "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.


"Нефтчи": Мурод Исмоилов мураббийлар штабида қолади

Бу ҳақида клуб президенти Тоҳир Кападзе айтиб ўтди. Мутахассиснинг маълум қилишича, Исмоилов ўз хоҳишига биноан бош мураббийлик лавозимидан кетиш борасида ариза ёзган. Клуб раҳбариятининг қарорига кўра энди жамоада бош мураббий вазифасини мавсум якунигача Андрей Фёдоров бажаради. Мурод Исмоилов эса унга ёрдам бериб туради.

Шунингдек, жамоа футболчиси Аббос Махсталиев кейинги "Бунёдкор"га қарши бўлиб ўтадиган ўйинда дисквалификация сабабли майдонга туша олмайди.


"Андижон": Рамазонов 3 та ўйинга четлатиди ва жаримага тортилди

ПФЛ тартиб-интизом қўмитаси қарори: "Андижон" футболчиси Умрилло Рамазонов  "Олмалиқ" футболчисининг юзига оёғи билан зарба бергани учун 3 та ўйинга четлатилсин ва жаримага тортилсин.


"Қўқон-1912": Александр Кит жамоани тарк этган

Мавсум бошида мураббийлар штабига келиб қўшилган Александр Кит айни дамда жамоа билан бирга эмас. Олинган маълумотларга кўра дарвозабонлар мураббийи “Қўқон-1912” билан хайрлашган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика