UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  4 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  6 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият Янгиликлар

"Водий футболи": 17-турда иккита ғалаба ва иккита мағлубият

Водий клублари 17-тур ўйинларини ўтказишди.

"Андижон": "Машъал" мағлуб этилди

Олий лиганинг 17-турида "бургутлар" Муборакнинг "Машъал" клубини қабул қилди. Ўйин тақдирини иккинчи бўлимда Иқбол Бобохоновнинг пенальтидан урган голи ҳал қилди - 1:0.

"Андижон" 4 ўйинлик мағлубиятли сериядан сўнг ғалаба қозониб ўз очколарини 14тага етказиб олди. Жамоа 13-поғонада бормоқда.


"Навбаҳор": Бекободдан ғалаба билан


Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Навбаҳор" клуби Бекободда "Металлург" клуби меҳмони бўлди. Учрашувда "лочинлар" 3:2 ҳисобида зафар қучишди.

Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Дилшод Жабборов ва Шаҳбоз Эркинов томонидан урилган голлар "Навбаҳор"га ғалаба келтирди. Жамоа 22 очко билан мусобақа жадвалининг 8-ўринига чиқиб олди.



"Қўқон-1912": Тошкентда йирик мағлубиятга учрадик


"Пахтакор" меҳмони бўлган қўқонликлар чемпионга 1:4 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

Водий клуби сафида ягона жавоб тўпини иккинчи давра бошида яна жамоага қайтган Отабек Ҳайдаров киритди.

"Қўқон-1912" 14 очко билан мусобақа жадвалининг 14-поғонасида бормоқда.


"Нефтчи": "Локомотив"га ютқаздик

Мурод Исмоилов бошчилигидаги "Нефтчи" кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлишди. Иккинчи даврани Ғузордаги йирик мағлубият билан бошлаган фарғоналиклар бу сафар "Локомотив"га ютқазиб қўйишди - 1:2.

Мурод Бобожоновнинг битта голи жамоани мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

Уч ўйиндан буён юта олмаётган "Нефтчи" 33 очко билан 5-ўринга тушиб қолди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика