UZ

Сўнгги янгиликлар

17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  0 16:36Суперлига. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  1 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  6 14:58"Ал-Ҳилол"нинг "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юборадиган футболчилари маълум бўлди  13 13:57Грилиш "Манчестер Сити"да ўрнашиб кетишига нима халақит берганини тан олди  5 13:09"Челси" "Реал"нинг трансфер мақсадини қўлга киритишга ҳаракат қилади  0 12:29Флик "Барселона" мухлисларини хурсанд қилди  7 11:37Гризманн "Атлетико" — "Реал" ўйинида 199-голини урди. У клуб тарихидаги энг яхши тўпурар  8 11:16"Реал" Эндрикни ижарага беришга тайёр, форвард эса бунга қарши. У жароҳати туфайли бу мавсумда ўйнамади  3 10:45Сергей Ребров Украина терма жамоасини тарк этиши мумкин  3 10:15"Интер Майами" ва Месси янги шартнома борасида келишиб олди  8 09:45Футзал. Бугундан Олий лига 2-турга старт берилади  2 09:30Бундеслига. "Боруссия М" – "Айнтрахт Ф" ўйинида 10 та гол урилди  2 09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  11

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда Янгиликлар

“Водий футболи”. Водий жамоалари кубок баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда

Водий футболига оид хабарларни бериб боришда давом этамиз.
“Андижон”: Машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда

Олий лига 12-турида сафарда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалаба (2:1) “Андижон” учун бу мавсумдаги меҳмондаги илк ютуқ бўлган эди. Шу учрашувдан кейин жамоа Ўзбекистон кубоги 1/8 финал ўйинига тайёргарликни бошлаб юборди. Айни пайтда машғулотлар “Соғлом авлод” стадионида олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидаги илк учрашувни ўз майдонида ўтказади, рақиб эса Бекободнинг “Металлург” жамоаси.


“Навбаҳор”: Жамоа пойтахтга йўл олди

Наманганликлар режага кўра бугун потахтда йиғилади ва навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлайди. Бош мураббий Бахтиёр Ашурматов МТЖда эканлиги боис, машғулотларни унинг ёрдамчилари Зоҳид Нурматов, Мустафо Байрамов ва Хислат Чилматов ўтказади. Бахтиёр Аъзамовични ҳам Тошкентда эканлигини инобатга олиб айтадиган бўлсак, бош мураббий жамоасининг машғулотларидан хабардор бўлиб боради.
Айтганча, жарохат сабаб сафдан чиққан ҳимоячи Раҳматулло Бердимуродов ҳам ушбу Тошкент йиғинида жамоа сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.


“Нефтчи”: Жамоага 11 июнга қадар дам берилган

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси олий лига 12-турида “Олмалиқ”ни мағлуб этган эди. Ана шу учрашувдан кейин жамоага 11 июнга қадар дам берилди. Кичик танаффусдан сўнг жамоа кейинги баҳсга тайёргарликни бошлайди.


“Қўқон-1912”: “Сўғдиёна”га қарши баҳсга Тошкентда тайёргарлик олиб борилмоқда

Қўқонликлар кеча Тошкентда йиғилди ва машғулотларга киришди. 12 июнь куни жамоа Зоминда “Сўғдиёна”га қарши баҳс олиб боради. Бўлажак баҳсга пойтахтда ҳозирлик кўрилмоқда. Рустам Абдуллаев бошқарувидаги жамоа режага кўра эртага Янгиерга йўл олади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика