
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси, футболчилик фаолияти давомида нақд 18 (!)та клуб шарафини ҳимоя қилишга муваффақ бўлган Владимир Шишелов яна жонажон клуби "Қизилқум"га қайтди. Бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида машғулотларда иштирок этган тажрибали ҳужумчи "олтин изловчилар" билан бир йиллик шартнома имзолади.