UZ

Сўнгги янгиликлар

15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  5 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  11 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  18 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  11

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг фарғоналиклар мураббийи Владимир Ежуров фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Йигитларга қўрқмасдан, муносиб ўйнашлари кераклигини уқтиргандик. Айрим футболчилар чўчиб ўйнагандай туюлди. Биринчи тайм биз хоҳлагандек кечмади. Иккинчи таймга келиб, ўзгаришлар қилдик. Қизил карточкагача рақибдан устун эдик. 

0:1 ҳисобидаги ҳолатдан чиқиб кетиш мумкин эди. Аммо афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. 

Ўйинчилар билан қуюшқондан чиқиш масаласида гаплашиб оламиз, чунки кетма-кет иккинчи ўйинда ўйинчимиз майдондан четлатилмоқда, бу жуда қониқарсиз ҳол. 

Бизда потенциали юқори бўлган футболчилар бор. Кейинги ўйинларда ижобий натижа кўрсатамиз деган умиддаман.

- Жамоанинг бугунги ўйинидан хулоса қиладиган бўлсак, яққол ҳужумчи етишмагандай туюлди. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Буни биз ҳам кўрдик. Футболчининг даражаси қийин лаҳзаларда ўзини кўрсата олиши билан баҳоланади. Айнан шу туфайли биз иккинчи таймда Иззатилла Абдуллаев ва Суннатулла Абдуллажоновни майдонга туширдик. Кўрганингиздек, шундан сўнг устунликка эришдик ва вазиятлар ярата бошладик. Ҳужумларни якунлашда оқсадик. 

Ҳа, бугунги "Пахтакор" даражаси юқори эканлиги кўринди. Биз ҳам ўз устимизда ишлаб, юқори савияга кўтарилиш учун меҳнат қиламиз.

- Жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятлари борган сари пасайиб боряпти. 15 кунлик танаффусда қандайдир режалар ишлаб чиқилганмиди?

- Бизда ишонч бор. Йигитлар меҳнат қилаётганини кўряпмиз. Ўйин ҳам ёрқин кўринишга кириб бормоқда. Шунчаки очко ишлай олмаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун 2 та фактор – руҳий жиҳат ва четлатиш туфайли мағлубиятга учрадик. Мақсадимиз – футболчиларимизнинг қарашларини ўзгартириш. Агар буни қила олсак, очко тўплай бошлаймиз. 

- Аброр Исмоилов нега майдонга тушмади? Бу унинг "Пахтакор"дан ижарага олингани билан боғлиқми? 

- Ҳа, у "Пахтакор"га тегишли. Келишувда шу нарса кўрсатиб ўтилган. Бундай даражадаги футболчи майдонга тушганида, бизга фақат фойда бўларди. Аммо келишув шундай, бунга кўнишга мажбурмиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика