UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  51 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  1 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  28 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Қизил карточкагача рақибдан устун эдик"

Coca Cola Суперлигаси 15-туридан ўрин олган "Нефтчи" – "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг фарғоналиклар мураббийи Владимир Ежуров фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Йигитларга қўрқмасдан, муносиб ўйнашлари кераклигини уқтиргандик. Айрим футболчилар чўчиб ўйнагандай туюлди. Биринчи тайм биз хоҳлагандек кечмади. Иккинчи таймга келиб, ўзгаришлар қилдик. Қизил карточкагача рақибдан устун эдик. 

0:1 ҳисобидаги ҳолатдан чиқиб кетиш мумкин эди. Аммо афсуски, вазиятлардан унумли фойдалана олмадик. 

Ўйинчилар билан қуюшқондан чиқиш масаласида гаплашиб оламиз, чунки кетма-кет иккинчи ўйинда ўйинчимиз майдондан четлатилмоқда, бу жуда қониқарсиз ҳол. 

Бизда потенциали юқори бўлган футболчилар бор. Кейинги ўйинларда ижобий натижа кўрсатамиз деган умиддаман.

- Жамоанинг бугунги ўйинидан хулоса қиладиган бўлсак, яққол ҳужумчи етишмагандай туюлди. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз?

- Буни биз ҳам кўрдик. Футболчининг даражаси қийин лаҳзаларда ўзини кўрсата олиши билан баҳоланади. Айнан шу туфайли биз иккинчи таймда Иззатилла Абдуллаев ва Суннатулла Абдуллажоновни майдонга туширдик. Кўрганингиздек, шундан сўнг устунликка эришдик ва вазиятлар ярата бошладик. Ҳужумларни якунлашда оқсадик. 

Ҳа, бугунги "Пахтакор" даражаси юқори эканлиги кўринди. Биз ҳам ўз устимизда ишлаб, юқори савияга кўтарилиш учун меҳнат қиламиз.

- Жамоанинг Суперлигада қолиш имкониятлари борган сари пасайиб боряпти. 15 кунлик танаффусда қандайдир режалар ишлаб чиқилганмиди?

- Бизда ишонч бор. Йигитлар меҳнат қилаётганини кўряпмиз. Ўйин ҳам ёрқин кўринишга кириб бормоқда. Шунчаки очко ишлай олмаяпмиз. "Қўқон-1912" билан ўйинда ҳам бир киши кам бўлиб қолгандик. Бугун 2 та фактор – руҳий жиҳат ва четлатиш туфайли мағлубиятга учрадик. Мақсадимиз – футболчиларимизнинг қарашларини ўзгартириш. Агар буни қила олсак, очко тўплай бошлаймиз. 

- Аброр Исмоилов нега майдонга тушмади? Бу унинг "Пахтакор"дан ижарага олингани билан боғлиқми? 

- Ҳа, у "Пахтакор"га тегишли. Келишувда шу нарса кўрсатиб ўтилган. Бундай даражадаги футболчи майдонга тушганида, бизга фақат фойда бўларди. Аммо келишув шундай, бунга кўнишга мажбурмиз.

Рейтинг: -10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика