UZ

Сўнгги янгиликлар

09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари ўртасидаги пенальти тепиш учун жанжаллашгани ҳақида гапирди  1 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  8 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  4 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  4 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  6 07:22Ўзбекистон кубоги. Бугун 1-тур баҳсларига якун ясалади  1 02:00АПЛ. Палмер 4та гол урган учрашувда "Челси" "Эвертон"ни "топтаб" ташлади  18 01:50"Челси" футболчиси АПЛ тўпурарлар пойгасида Холандга етиб олди  3 01:45А Серия. "Аталанта" 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлдан чиқарди  3 01:20Марказий Осиё. Қозоғистон кубогида чорак финал иштирокчилари маълум бўлди; "Истиқлол" йирик, "Абдиш-Ата" ва "Аркадағ" ўта йирик ғалабага эришди  4

Владимир Ежуров: "Бугунги ўйин ўз тезлиги билан АПЛдагидан қолишгани йўқ" Янгиликлар

Владимир Ежуров: "Бугунги ўйин ўз тезлиги билан АПЛдагидан қолишгани йўқ"

"Нефтчи" бош мураббийи Владимир Ежуров Coca Cola Суперлиганинг 20-тури доирасидаги "Локомотив" (3:1) устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.




- Бугун жуда сифатли ўйин кўрсатдик, барчасини сифатли ташкил қилдик. Йигитлар майдонда катта иштиёқ кўрсата олишди.  Ўз навбатида мухлислар ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Қайд этишим керак, бу учрашув биз учун ташкиллаштириш ва ўзининг даражаси билан энг яхшиси бўлди.

- Бугунги ўйинни "Нефтчи" тўлиқлигича бошқарди деб айта оласизми?

- Ҳа. Чунки биз ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олдик. Рақибларга эса ўйин бермадик ва ўзи хоҳлаган ўйинни кўрсата олмади. 

- Рақибдан шундай ўйинни кутганмидингиз?

- Рақибни яхши ўрганиб чиққандик. Йигитларга раҳмат айтаман, улар бизни тўғри тушуниб боришмоқда. Бугун ҳам рақибга ўйинни бермаслик учун тузган режани тўлиқлигича бажаришди. "Локомотив"да ҳам яхши, техникали футболчилар бор. Аммо биз ўйинни ташкил қилиш ва вазиятлар яратиш бобида рақибдан устун бўла олдик деб айта оламан.

- 4-5 йиллар олдин "Локомотив" ҳам "Нефтчи" ҳам Суперлигада "жон сақлаб қолиш" учун ўйнайдиган кунлар келади деб ўйлаганмидингиз?

- Биз иккинчи даврадан иш бошладик. Бизгача бошқалар ишлаётганди. Бироқ мен ўзбек футболи билан яхши танишман, бу ерда футбол ўйнаганман, мураббийлик қилганман. Андрей Фёдоров ишлаганида "Локомотив"ни кузатганман. Ўзбекистонда футбол яхши даражада. Ташкилотчилик ҳам анча яхшиланган. Масалан, мана "жон сақлаб қолиш" учун курашаётган жамоалар қандай сифатли ўйин кўрсатяпти. Бу билан ҳозир пастки ўриндаги жамоалар ҳам пешқадамлар билан кураша олади демоқчиман. Бу эса мени қувонтираяпти. Айнан шундай давом этса, ўзбек футболида ўсиш бўлади. Чунки турнир жадвалида жуда қолиб кетганлар ҳам, жуда ўтиб кетганлар ҳам йўқ. Ҳозир истаган жамоа истаган рақиб билан ўйнамоқда. Бунга "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви ҳам мисол бўла олади.

- Айнан бу борада АПЛ билан ҳам рақобатлашяпмиз.

- (Кулади) Ушбу лиганинг ўйинларини кузатаман. Тан олиш керак, биз энди бу даражага чиқишга интиляпмиз. Аммо бугунги ўйин ўзининг тезлиги ва интенсивлиги билан инглизча футболга яқин келгандек бўлдик. Ўйин жуда тез ўтди, бу ҳам одамни хурсанд қиляпти. 

- Жамоа бугун зўр ўйнади. Аммо кейинги рақиб жуда тезкор "Олимпик" жамоаси бўлади. Бугунги темпни ушлаб қолишнинг иложи борми?

- "Олимпик"нинг даражаси қандай эканлигини яхши биламан. Таркибнинг асосини олимпия термаси футболчилари ташкил қилади. Албатта, улар зўр жамоа. Бироқ бу футбол. Асосийси - яхши ва чиройли ўйин бўлиши керак. Биз ҳар бир ўйинга ғалаба учун майдонга тушяпмиз. 

- Мухлислар ҳақида нима дейсиз?

- Уларга катта раҳмат айтаман. Улар ростдан ҳам бизнинг 12-ўйинчимиз. Ўзбекистонга келиб, мухлисларнинг ардоғида бўлиш менга ёқяпти. Нафақат бизда, балки бугун "Локомотив"ни ҳам мухлислари яхши қўллаб туришди. Россияда доим ҳам бундай бўлмайди, бундан ҳайрон қолдим. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика