UZ

Сўнгги янгиликлар

00:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" — "Атлетико Мадрид" (онлайн ҳисоб)  4 00:00ЕЧЛ. "Барселона" — ПСЖ (матнли трансляция)  33 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  3 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  10 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0 20:08Тўрт нафар ҳакам дисквалификация қилиниб, жаримага тортилди  10 19:59"Реал" эртага Мбаппе трансферини эълон қиладими?  18

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди" Янгиликлар

Владимир Бубанья: "Андижон"даги дебют мавсумим аъло даражада ўтди"

Суперлига йўлланмасини қўлга киритган "Андижон" клуби энди бор эътиборини янги мавсумга қаратгани ҳеч кимга сир эмас.

Албатта, жамоанинг Про лигада муваффақиятли иштирок этишида жамоадаги футболчиларнинг ўрни беқиёс бўлгани айни ҳақиқат. 

Бу масалада гап кетганда легионер ўйинчиларнинг хизматини унутмаслик лозим. Сербиялик легионер ҳимоячи Владимир Бубанья ҳам мухлислар меҳрини қозонган футболчилардан бири бўлди. У 25 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди. Унинг ҳам ҳимоядаги ишончли ўйинлари жамоанинг Суперлигага қайтишида муҳим омиллардан бири бўлди. Мудофаа вакили "Машъал", "Турон" ва "Шўртан"га қарши Андижондаги баҳсларда Бубанья голлари билан жамоасининг ғалабалари учун катта ҳисса қўшди. 



Сербиялик легионерга ортда қолган мавсум борасидаги айрим саволлар билан мурожаат қилдик.   

- Владимир, “Андижон” клубида ўтказган дебют мавсумингиздан ҳар томонлама қониққан бўлсангиз керак-а?

- Ҳа, ўйлайманки, биринчи мавсум аъло даражада ўтди.

- Бунгача Суперлига фаолият олиб боргансиз. Илк бор Про лигада тўп тепдингиз. Айтинг-чи, унинг даражаси қандай?

- Албатта, бунгача мен Суперлигада ўйнаганман. Про лигада ниҳоясига етган мавсум ҳам анча кўтаринки руҳда ўтди. Айниқса, "Андижон", "Бухоро" ва "Турон" клубларининг мавсумни зўр ўтказиб, Суперлигага чиқишгани ҳам фикримга исбот бўла олади.


- Сиз учун эсда қоладиган учрашувлар қайсилари бўлди?

- Ўйиннинг охирги дақиқаларида икки-уч бор тўплар киритиб, ўзига хос натижа кўрсата олганимизни айтишим мумкин.

- Сиз ўйнаган жамоаларингизда 15-рақам остида тўп тепасиз. Бунинг сабабини айта оласизми?

- 15 — менинг омадли рақамим.

-  "Андижон" билан биргаликда вазифани муваффақиятли бажара олдингиз. Осон бўлмаган мавсумдан сўнг қаерда ҳордиқ чиқаряпсиз? 

-  Энг асосийси, биз ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олдик. Ҳозирда оилам даврасида – уйимда ҳордиқ чиқаряпман.

-  Келаси йил учун режаларингиз қандай? Яна "Андижон"даги фаолиятингизни давом эттирасизми?

-  Мавсум яхши ўтди. Ҳозирда менинг хизматимга қизиқиш билдирган 2-3 та жамоадан таклифлар бор. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек давом этса, "Андижон"да қолиб ўйнайвераман.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика