UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  0 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда" Янгиликлар

Владимир Андреев: "Суперлигада қолиш ўз қўлимизда"

“Металлург” – “Сурхон” (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Владимир Андреев журналистларни қизиқтирган саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговар тарзда кечди. Ҳар иккала жамоанинг ўз мақсад ва вазифалари бор эди. Биз Суперлигадаги мавқеимизни сақлаб қолиш учун курашаяпмиз. “Металлург” эса мусобақа жадвалида юқорироққа кўтарилиш ҳаракатида. Мухлислар муросасиз ўйиннинг гувоҳи бўлишди. Кўплаб вазиятлар юзага келтирилди. Биз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. “Металлург” эса битта вазиятни голга айлантирди. Бекободликларни ғалаба билан табриклайман. Олдинда яна битта тур бор. Бугун Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашаётган жамоаларнинг барчаси мағлубиятга учради. Барчаси ўзимизнинг қўлимизда. Сўнгги турда уйда рақибни таслим этсак, жамоани кучлилар сафида олиб қоламиз.

- Дилшод Жабборов нега майдонга туширилмаяпти?
- Бунинг объектив ва субъектив сабаблари бор. Пандемияга чалинган барча ўйинчиларга осон бўлмади. Бунинг устига Дилшод ёши катта ўйинчиларимиздан. У ҳам касалликка чалинди. Кейин жароҳатлар унга ҳалақит берди. Вазиятлар тақозоси боис унинг хизматларидан фойдалана олмадик, - дейди Владимир Андреев.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика