UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  2 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  29 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

Владимир Андреев: "Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз" Янгиликлар

Владимир Андреев: "Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз"

Суперлига 26-турдан ўрин олган "Сурхон" - "Суғдиёна"(1:2) учрашувидан сўнг мезбон жамоа бош мураббийи Владимир Андреев фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида нима ҳам дейишим мумкин. Ўйин томошабоп бўлди. Ўйинни ҳужумкорлик билан бошладик. Афсуски, бироз ўтиб гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг, футболчилар яна фаол ҳаракат қилиб, имкониятлар яратишга ҳаракат қилишди. Иккинчи бўлим бошларида гол уриб ҳисобни тенглаштирдик. Голдан кейин ҳимояга кўпроқ эътибор қилган ҳолда, қарши ҳужумларда ҳаракат қилдик. Учрашув якунига қадар яна гол ўтказиб юбордик. Бахтимизга АГМК ва "Пахтакор" ғалаба қозонди ва биз Суперлигада жон сақлаб қолдик. "Сурхон" жамоаси муҳлисларига раҳмат айтаман.

- Сардор Сулаймонов майдонни эрта тарк этди. Бу сизни режаларингизни ўзгартириб юбордими?


- Сулаймонов жароҳат олиб майдонни тарк этди. Шундан сўнг, ёш футболчи Ўрал Чориевга имконият бердик. Ёмон ҳаракат қилмади.

- Кубокдаги режалар қандай?

- Кубокда кўпроқ ёшларга эътибор қаратамиз ва шу орқали улар йил давомида қанчалик ўсишга эришганини кўрамиз. Шу ёшлар билан Қўқонда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика