UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  0 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5

Виталий Левченко: "Нефтчи" тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Нефтчи" тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор"

Маълумки, "Нефтчи"ни оғир аҳволдан чиқариб, илгариги шаҳдам қадамларини тиклаш мақсадида жамоа раҳбарияти янгиланди.

Тожикистон футболида масъул вазифаларда ишлаб, жамоатчилик орасида иззат-ҳурмат ва обрў-эътибор қозонган Виталий Григорьевич Левченко "Нефтчи" жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди. Биз унга қатор саволлар билан мурожаат қилдик. 

Сиз ўзбек футболи ва "Нефтчи" клуби ҳақида қандай тасаввурга эгасиз? 

- Ўзбекистонда футбол яхши ривожланмоқда. Барча жамоалар ўз имкониятига қараб яхши шаклланган. Шу боис, натижалар қандай бўлишини олдиндан айтиш қийин. Ўзбек футболчилари ўз мамлакатидагина эмас, балки Осиё давлатларида ҳам ўз имкониятларини намойиш этиб келмоқдалар. "Нефтчи" жасоасида малакали ўйинчилар етарли, лекин бунинг амалий натижаси сезилмаяпти. Мураббийлар штаби ана шу масалалар билан жиддий шуғулланиши керак. "Нефтчи" бой тарих ва анъаналарга эга. Биз ҳаммамиз ҳамкорликда ана шу анъана ва обрўни тиклашимиз лозим. Клуб тарихида ўзбек футболи афсоналаридан бири Юрий Вазгенович Саркисяннинг алоҳида ўрни бор. Мен уни жамоанинг Фарғонадаги учрашувларидан бирига таклиф этиб, қилган самарали меҳнатлари учун чин юракдан миннатдорлик билдириб, яхшиликка-яхшилик билан эъзозлаш ташаббуси билан чиқмоқчиман. 

- Сиз келгунингизга қадар жамоа чемпионатнинг биринчи даврасини 13-ўринда якунлади. Ана шу оғир аҳволдан чиқиш йўли нимадан иборат деб ўйлайсиз? 

- Бизда иккинчи даврага тайёргарлик режаси мавжуд. Биз бу режаларни тўла амалга ошириш учун жиддий масъулият билан иш олиб боришимиз керак. 

- "Нефтчи"нинг миллий чемпионатдаги беллашувларига назар ташлаганмисиз?

- Менда жамоамиз ҳақида айрим ахборотлар бор. Лекин эндиликда нима иш билан шуғулланиш ва қайси позицияни кучайтириш лозимлиги ҳақида жиддий бош қотиришимиз зарур. 

- Айни пайтда клубда 3 нафар легионер бор. Жамоани кучайтириш учун уларни 5 нафарга етказиш керак. Сиз бу ҳақда ўйлаб кўрдингизми? 

- Биз бу масалани чуқур ўйлаб, ҳал қиламиз. Жамоани тубдан яхшилаш учун масъулиятни чуқур ҳис этадиган малакали футболчилар керак. 

- Ўзбек клубларида фаол ўйнаётган тожикистонлик йигитлар кўп. Янги мураббий сифатида жамоага уларни таклиф этиш ниятингиз борми?

- Қўлида Тожикистон паспорти бўлган футболчини жамоага таклиф этишда ҳеч қандай мантиқ йуқ. Бизга олдимиздаги вазифани яхши тушунадиган ва майдонда масъулиятни чуқур ҳис этиб, ҳаракат қиладиган маҳоратли футболчилар керак. Улар маҳаллий шароитни ва миллий анъаналарни яхши билишлари ва доимо юксак марраларга интилишлари керак. 

- Мураббийлар штабини шакллантириш учун ўзингиз билан ишлаган ёки сиз яхши биладиган мутахассисларни таклиф этасизми?

- Ҳа. Жалб этилган мутахассислар талаб ва масъулиятни юракдан ҳис этиб, юксак марраларни эгаллаш учун бутун вужуди билан олдинга интилиши даркор. Бизнинг ҳаракатимиз швейцария соати каби аниқ ва бехато бўлиши керак. 

- Жамоа қачон иккинчи давра учрашувларига тайёргарликни бошлайди?

- Белгиланган режа асосида 7 июль куни иш бошлаймиз. 

Клуб мухлислари ҳақида қандай фикрдасиз?

- Фарғоналик футбол ишқибозлари ўз жамоаларига меҳр ва садоқатларини азал-азалдан намойиш этиб келишмоқда. Уларнинг жамоамизга ҳурмат ва эҳтироми "Нефтчи" юксак чўққиларига кўтарилган йилларда жуда баланд эди. Биз ўша эҳтиросларни қайтариш учун "Нефтчи"нинг азалий ғолибона юришларини тиклашимиз ва ўзбек футболида ўз ўрнимиз ва мавқеимизга эга бўлишимиз керак. Шунга интиламиз. 

- Яқинда ишга келган сербиялик мутахассис Милан Чирич ҳақида нима дея оласиз? 

- У янгиланган мураббийлар штабида биз билан бирга ишлайди. 

"Нефтчи" матбуот хизмати

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика