UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25ПСЖ — "Гавр". Дембеле ва Асенсио асосий таркибда, Мбаппе эса захирада  1 23:11"Атлетико" — "Атлетик". Коке, Гризманн ва Уильямслар асосий таркибда  0 23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  12 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак" Янгиликлар

Виталий Левченко: "Навбаҳор" ва "Пахтакор" "Нефтчи"дан кучлими? Буни журналистлар айтиши керак"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Виталий Левченко иштирок этди.

"Бугун ўйин қийин бўлишини кутгандик. "Динамо" 1-турда "Навбаҳор"га ютқазганди, рақиб агрессив ўйнайди деб ўйлагандик. Бизнинг вазифамиз эмас бу босимга дош бериш ва қарши ҳужумда гол уриш эди. Бунга эришдик ҳам. Ҳозир биз учун ўйин сифати эмас натижа муҳим", - деди Виталий Левченко.

- "Нефтчи" таркиби жуда ҳам яхши, натижалар ҳам яхшиланмоқда. Фарғона клуби ниҳоят узоқ кутилган чемпионликка эриша оладими?

- "Нефтчи" клуби олдига доим катта вазифалар қўйилади. Шонли тарихга эга клубнинг катта натижаларини такрорлашга уринамиз.

- Эффионг Нсунгуси ҳақида нима дея оласиз?

- Уни узоқ вақтдан буён кузатгандик. Ўтган йили ҳам унга қизиққандик. Унинг олдида кўплаб таклифлар бор эди. Бир амаллаб уни кўндира олдик. Афсуски Туркиядаги йиғинимизда иштирок эта олмади. Сабаби негадир нигерияликларга Туркия визасини беришмайди. Икки марта уриндик, барибир виза беришмади. Футболчи Ўзбекистонга учиб келди ва шартнома туздик.

- "Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўйинларини кўрдингиз. Улар "Нефтчи"дан кучлими?

- Бу менинг ишим эмас. Ким кучлилигини сиз журналистлар айтишингиз керак.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

+4   
10 мар 20:59:02
safo78
Худо хохласа уйин сифати хам яхшиланиб кетар,лекин жуда куп браклар.
Олга Нефтчи
+4   
10 мар 20:46:36
Ўзбек футболининг муҳлиси
Қай бири кучли билмадиму, лекин охирида Пахтакор чемпион бўлади
+3   
10 мар 22:55:41
Namuna
Navbaxorni 5-oʻrindaligi juda yarashibdi
+3   
10 мар 21:29:07
Туйгун
Саволидан куриниб турибди савиясиз ахмок
+3   
10 мар 21:05:13
Rasul M
Xafa bolish yogu neytral muxlis sifatida...Uzbekistondagi Nasaf Neftchi Pahktakor mazmunli oyin namoyish etadigan uchta klub maydonga chiqqandan keyin nima qilmokchiligi malum jamoalar qolganlari faqat boqiladigan qoylarga oxshap otlagani chiqqandek
+3   
10 мар 20:58:37
Евро Лига
журналистларларимиз савол беришиям котириб куйишадида,фалонча пистончани уйини курдез улар сиздан кучлими эмиш,ким хам узини жамоасини кучсиз дейди? Масалан сиз журналисилар бошка бир касбдошларингни узларингдан уткир мухбир деб тан оласизларми? Хамма ман кучлиман деб уйлайди ракибларини хатоларини кура олади хеч ким биров айтмагунча узини хатоларини сезмайди,но хатоларимизни юзимизга айтганларни ичи кораликда куролмасликда айблашимизам бор гап лекин
+2   
10 мар 22:23:14
bishoves
Ўзбек футболининг муҳлиси фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Қай бири кучли билмадиму, лекин охирида Пахтакор чемпион бўлади
Навбаҳор ва Насаф Нефтчига нисбатан кучлироқ. Аммро доим ҳам кучлилар чемпион бўлавермайди.
+2   
10 мар 20:48:03
Набижон Темиров
Биринчи таймда негадир Нефтчини ўйини қовушмай турди,иккинчи таймда вақтида алмаштиришлар ўз самарасини берди. Молодец Виталий.
+2   
10 мар 20:46:42
Садриддин Тўланбойев
Ғалабалар бардавом бўлсин! ОЛҒА НЕФТЧИ
+1   
10 мар 23:29:22
Liverol Motor Oil
Саволни қара.
Савияни қара.
Фаросатни қара.
Қайси дебил бу саволни берди?
Нима дегани бу Навбахор ва Пахтакор Нефтчидан кучлими?
2-турдан кейин Нефтчида 6-очко,Пахтакор ва Навбахорда эса 4-очко бор.
Демак Нефтчи кучли)))))
+1   
10 мар 22:24:55
bishoves
Садриддин Тўланбойев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ғалабалар бардавом бўлсин! ОЛҒА НЕФТЧИ
Кучли жамоаларнинг кўпайгани яхши.
+1   
10 мар 21:36:43
Шухратжон Муйсинович
Ўйин ўтади, натижа қолади
+1   
10 мар 20:48:14
Ўзбек футболининг муҳлиси
Садриддин Тўланбойев фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бу йил чемпионлик ё водийга ё воҳа томонга йўл олади
Мумкин
   
11 мар 07:48:27
Profil
Нима булса хам утган йили Нефтчи Пахтакорни хар икки уйинда юткан
   
11 мар 00:47:21
Alisher2019
Real siti фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sizda kelajakni ko‘radigan qobilyat bormi ???
Yoʻq men jamoalarning imkoniyatlarini tahlil qilp xulosa qilaman
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика