UZ

Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда Янгиликлар

Виталий Денисов "Рубин"га ўтмоқда

«БИЗНЕС Online» нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ёзда Қозоннинг «Рубин» клубига кўчиб ўтади.

Футболчи аллақачон Қозонда тиббий кўрикдан ўтмоқда.

Июнь ойида 32 ёшли футболчининг «Локомотив» билан шартномаси тугайди ва эркин агентга айланади. Ўтган мавсумни Денисов «Крилья Советов»да ижарада ўтказди. Футболчимиз Россия чемпионатида 17та учрашувда майдонга тушиб битта голли пас берди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси 2013 йилда Украинанинг «Днепр» клубидан «Локомотив»га кўчиб ўтганди.


Рейтинг: +59   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг