Виталий Денисов: «Анжи» ёмон жамоа эмас»

Narzulla Saydullayev
21 ноя 2015, 08:20
«Локомотив» ҳимоячиси Виталий Денисов «Анжи»га қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини билдирди.

- «Анжи»га билан ўйиндан олдин нима дея оласиз?

– Бундай рақиб билан ўйнаш доим оғир. «Анжи» ёмон жамоа эмас. Биринчи ўйинда уларнинг ҳужумига қарши қийналгандик. Илк дақиқаларда қандай ўйнашни билмай қолгандик. Жамоа охирги поғонада бормоқда, аммо охригача курашса керак.

- Игорь Черевченко «Локо» кейинги ўйинда «Зенит»га қарши ўйиндан кўра яхшироқ ўйнаши кераклигини айтганди. Бунинг учун нима қилиш керак?

– Мураббийнинг ўз қараши бор, ҳозирча биз билан бу борада гаплашгани йўқ. Менимча кейинги баҳсларда хатоларни такрорламаслик керак, – дейди Денисов.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sovsport.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›