

Янги келишув 2028 йилга қадар мўлжалланади. Унинг Мадрид клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар амал қилади.
Бразилиялик ҳозирда 3,5 млн евро маош олмоқда. Янги шартномага кўра, у йилига камида 5,5 млн евро олади. Бу миқдор бонуслар билан сезиларли даражада ошиши мумкин.
Винисиуснинг "Реал" билан шартномасида товон пули 1 миллиард евро этиб белгиланди.
Футболчи жорий мавсум "Реал" таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 5та ассист қайд этди.



