

Бразилиялик ўйинда ҳисобни очди ва "қаймоқранглилар"га 2:0 ҳисобда ғалаба қозонишга ёрдам берди.
"Мен ўйиндан жуда ҳам мамнунман, футболдан завқ оляпман. Жамоа ва Зидан ўсишимга ёрдам беришмоқда.
Азар билан ўйнаш жуда осон, биз чап қанотда бирга кўп ишладик. Биз илк бор майдонга бирга тушдик, агар Зидан шундай давом этишини хоҳласа, унда бирга ўйнаймиз", - дейди Винисиус.
19 ёшли ўйинчи жорий мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 4та ассист қайд этди.


