

21 ёшли ярим ҳимоячи 2023 йил якунларига кўра, муваффақиятли алдаб ўтишлар сони бўйича (133) Европанинг ТОП-5 лигаларида энг яхши натижа кўрсатди.
Бундай натижага эришишида Докуга мавсум давомида "Ренн"дан "Манчестер Сити"га трансфери ҳам ҳалақит қилмади.
Муваффақиятли дриблинглар бўйича иккинчи ўрин "Бавария"нинг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Лерой Санега (114), учинчи поғона эса "Атлетик"нинг 21 ёшли вингери Нико Уильямсга насиб қилди (110).
"Реал" етакчиси Винисиус Жуниор эса (106) кучли учликдан ҳам жой ололмади, бешинчи ўринни унинг жамоадоши Родриго (101) эгаллади.



