UZ

Сўнгги янгиликлар

01:53Суперлига. "Насаф" - ОКМК 2:1  0 01:48Мактомини ва Лукаку "Наполи"ни чемпионга айлантирди!  22 01:29Озарбайжон. "Сумқайит" мавсумни йирик ғалаба билан якунлади, Абдихолиқовдан ассист  0 01:16"Бавария" "Брайтон" ва "Милан" юлдузларига кўз тиккан  0 00:43"Sky Sports" АПЛда мавсумнинг энг яхшиларини аниқлади  4 00:21Миржалол Қосимов: "Ютсак ҳаммамиз зўрмиз, ютқазсак барчамиз айбдормиз"  2 23:52Максим Шацких: "Суперкубок финалига яхши кайфиятда борадиган бўлдик. Танаффусда ўйинни ўзгартириб юборишга келишиб олдик, акс ҳолда "Ультрас" бизни кечирмас эди"  4 23:32Рўзиқул Бердиев: "Шуҳрат Муҳаммадиев 36 ёшида ёш футболчилардан ҳам тез югуради"  1 22:39Февзи Давлетов: "Дуранг бўлиши мумкин эди, аммо мағлубият эмас"  3 22:26Суперлига. "Андижон" - "Сурхон" 2:1. Мезбонлардан супер голлар!  2 22:15Месси ва "Интер Майами" музокараларни давом эттирмоқда  1 21:59Суперлига. "Насаф" тур марказий баҳсида ОКМКни ютиб, жадвалдаги етакчиликни тортиб олди  104 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  1 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  53 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  3

Вилоят кубоги соҳиблари Республика биринчилиги. Гуруҳ баҳслари якунланди Янгиликлар

Вилоят кубоги соҳиблари Республика биринчилиги. Гуруҳ баҳслари якунланди

Самарқанд шаҳрида давом этаётган вилоят кубоги соҳиблари ўртасида Республика биринчилигининг гуруҳ баҳслари якунланиб ярим финалчилар номи маълум бўлди.
Биринчи учрашув “ҚДУ” ва “Уз ДОНГ Жу” ўртасида бўлиб ўтиб унда нукусликлар ғалабага эришиб гуруҳда биринчи ўрин билан ярим финалга йўл олди.  Учрашув тенг курашлар остида ўтиб ёш таркиб билан иштирок этаётган “Уз ДОНГ Жу” тажриба борасида рақибига ютқазиб қўйди. Бўлим охирларида ҳимоячиларни хатосидан фойдаланган Менглмуратов ҳисобни очди ва иккинчи бўлим охирида боши билан тўп киритиб дубли билан  якуний хисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Республика кубоги. Самарқанд
3-тур. 03.11.13 "Локомотив" стадиони
"ҚДУ" (Нукус) - "Уз ДОНГ Жу" (Андижон) 2:0 (1:0) (72 томошабин)

Голлар:  2-0 Сулаймон Менглмуратов (39, 90)
Ҳакамлар: Н.Мешков  (Самарқанд), Б.Жапарқулов (Тошкент), Т.Галиев (Урганч), А. Эргашев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Басберган Дўстимирзаев (9), Ҳуршид Сейтмуродов (30), Алишер Жолмирзаев (75), Эрназар Жамолиддинов (80) (барчаси “ҚДУ”) 


"ҚДУ": Улуғбек Янгибоев, Эшниёз Жамиев, Ҳуршид Сейтмуродов, Басберган Дўстимирзаев, Ҳушнуд Атамуродов, Азат Мамбеткаримов, Алишер Жолмирзаев, Эрбол Жумабоев, Сулаймон Менглмурдов, Марат Марат Дўстниёзов, Таълат Ўразбоев

Захирадан майдонга тушганлар: Эрназар Жамолиддинов, Жасур Қурбонов, Султан Шерманов, Мақсуд Хоназаров


"Уз ДОНГ Жу": Бекзодбек Тўғизов, Жалолиддин Сирожиддинов, Ҳуршид Ҳабибуллаев, Илёс Турсуналиев, Салоҳиддин Салоҳиддинов, Расул Тошманқулов, Алишер Абдувоҳидов, Ислом Урмонов, Баҳодир Валиев, Шоҳрух Муллажонов, Шохрух Эргашов

Захирадан майдонга тушганлар: Усмонали Исманалиев, Жасур Зулупов, Жавоҳир Исамитдинов
Назоратчи: Р.К. Қоратоев (Тошкент вилояти)

Бугунги кун учун белгиланган гуруҳ босқичининг сўнгги учаршувида “Нуристон” – “Бунёдкор” баҳс олиб боришиб унда ёш “қалдирғочлар” йирик ҳисобда ғалабага эришди. Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлган тошкентликлар биринчи бўлиминг ўзидаёқ учрашув тақдирини амалда ҳал қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда ҳар қанча ҳаракат қилмасин “Нуристон” га етарлича гол киритиш имкони бўлмади. Шундай қилиб “А” гуруҳидан “Бунёдкор” иккинчи поғона билан кейинги босқичга йўл олди.

Республика кубоги. Самарқанд
3-тур. 03.11.13  “Локомотив” стадиони

“Нуристон-Машъал” – “Бунёдкор”  1:5 (0:3)  (90 томошабин)
Голлар:
0-1 Достон Ҳамдамов (6),  0-2 Зарбулла Умаров (19), 0-3 Достон Ҳамдамов (28), 1-3 Улуғбек Мажидов (76), 1-4 Жавоҳир Қаҳрамов (80), 1-5 Даврон Мамажонов (90)


Ҳакамлар: Исхақ Ибрагимов (Нукус), Шавкат Файзиев (Жиззах), Илҳом Абдулуаков (Тошкент вилояти), Сардор Ҳакимов (Самарқанд)


Огоҳлантиришлар: Аброр Амирқулов (30), Аброр Эриев (42), Алишер Ибрагимов (48) - Достон Ҳамдамов (55)
Ноаниқ амалга оширилган пеналти: Улуғбек Мажидов (48 “Нуристон”) 


“Нуристон”: 1.Алишер Баратов, 3.Аброр Амирқулов, 4.Аббос Қурбонов, 18.Жўрахон Полвонов, 19.Дадажон Маматқулов, 17.Жавлон Рамозонов, 6.Улуғбек Мажидов, 13.Аброр Эриев, 10.Азамат Сайфуллаев, 8.Алишер Ибрагимов, 9.Бахтиёр Холмуродов

Захирадан майдонга тушган: 5.Илнур Дониёров
“Бунёдкор”: 1.Абдукарим Муҳамедов, 14.Дилшод Аҳмадалиев, 4.Шаҳбоз Абдураҳимов, 16.Рустам Ашурматов, 6.Георий Погосов, 8.Босит Раҳимов, 22.Фарҳод Намозов, 9.Зарбулла Умаров, 17.Достон Ҳамдамов, 20.Суннат Абдуллажонов, 11.Власдислав Нуриев

Захира: 77.Аббос Ўлмасбеков, 5.Даврон Мамажонов, 10.Иброҳим Ғофуров, 19.Улуғбек Давлатов, 21.Бобир Қудратов, 7.Элбек Равшанов, 18.Жавоҳир Қаҳрамов
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд)

Эслатиб ўтамиз регламентга биноан ҳар икки гуруҳ ғолиблари бошқа гуруҳдаги иккинчи ўрин соҳиби билан ярим финалда тўқнаш келади.

Ярим финал.
04.11.13   “Локомотив” стадиони

“Баҳор-Геолог” – “Уз ДОНГ Жу”  11:00  “Локомотив” стадиони
“Бунёдкор” – “ҚДУ”  13:00 “Локомотив” стадиони

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика