"Челси"нинг бразилиялик футболчиси Виллиан Хуан Куадрадо билан рақобатлашишга тайёр эканлигини айтиб ўтди.
"Куадрадонинг келиши жамоадаги рақобатни кучайтиради. Аммо, мен доимо ўз ўрним учун курашаман. Куадрадо яхши футболчи. У билан бирга илк машғулотимизни ўтказдик. Суҳбатлашдик ҳам. Яхши йигитга ўхшайди", - дейди Виллиан.