Виллиан: "Моуриньо танаффус пайтида биздан норози бўлди"

Aziz Tukhtamuradov
3 ноя 2014, 20:11
"Челси" футболчиси Виллиан КПРга қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Танаффус вақтида у биздан норози бўлди ва янада кўпроқ ҳужум қилишимиз лозимлигини айтди. Ҳисоб 1:0 бўлиб турган вақтда бу ишни қилиш ҳавфли ҳисобланарди. Иккинчи бўлимда рақиб ҳисобни тенглаштирди. Азар эса ўзининг ажойиб дриблинглари орқали пенальти ишлади ва гол киритди", - дейди футболчи.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru