

“Оғир ўйин. Муҳими финал ҳуштаги чалингунига қадар ғалабага бўлган ишончни йўқотмадик ва сўнгги дақиқаларда мақсадимизга эришдик.
Турнирда ҳеч кимга осон бўлаётгани йўқ. Барча жамоалар ҳимояланиш ва ҳужум қилишни билади. Шу боис биз ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз, ғалаба қозонишимиз ва бош мақсад сари қадамба қадам давом этишим лозим. Коутиньо учун бахтлиман. У фантастик футболчи. У айнан бизнинг терма жамоамизда борлигидан хурсандман. Унинг голи биз учун жудаям муҳим эди”, дейди Виллиан.



