

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи футболчини Риода бўладиган Олимпиадага таклиф қилмоқчи. Мусобақа август ойида бошланишини ҳисобга оладиган бўлсак, футболчи Англияда келаси мавсум бошини ўтказиб юбориши мумкин. ФИФА қоидалари бўйича, клублар футболчини Олимпиадага қўйиб юборишга мажбур эмаслар. Аммо, Бразилия футбол федерацияси бу борада "Челси"га мурожаат қилган.
"Умид қиламанки, томонлар бу борада ўзаро келишувга эриша оладилар", - дейди футболчининг ўзи.



