Виллиан келажаги ҳақида гапирди

Mirjalol Normatov
12 апр 2018, 19:10
"Челси" ярим ҳимоячиси Виллиан Лондон жамоасида қолишини айтди.

"Менга АПЛ ва "Челси" ёқади. Бу ерда ўйнаш менинг орзуим эди ва бунга эришганимдан жуда хурсандман. АПЛ - дунёнинг энг яхши лигаси. Лондон - буюк шаҳар. Оиламга бу ерда яшаш ёқмоқда. "Челси"га ўтиб тўғри иш қилганман ва беш йил ичида катта совринларга эришдим", - деди Виллиан "Goal" нашрига.

Олдинроқ Виллианнинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal.com