Виллаш-Боашни "Зенит" кийиниш хонасига киритишмади
28 сен 2015 20:50
Янгиликлар
Виллаш-Боашни "Зенит" кийиниш хонасига киритишмади
"Зенит" бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Россия Чемпионати доирасида "Спартак"ка қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг жамоасининг кийиниш хонасига кира олмади.
Ўйин якунланганидан сўнг португалиялик мураббий жамоасининг кийиниш хонасига кирмоқчи бўлди. Бироқ, "Открытие Арена" стадиони қўриқчилари мураббийни у ерга киришига йўл қўймадилар. Шундан сўнг мураббий "Зенит" ҳодимларидан ёрдам сўради. Бироқ, шунда ҳам унинг ҳаракатлари бесамар кетди.
Фикрлар