Виктор Осимхен келажаги борасида бир қарорга келди

Khoja
20 фев 2024, 11:10
“Наполи” ҳужумчиси Виктор Осимхен ёзда Италияни тарк этиши мумкин.

Нигериялик ҳужумчи фаолиятини Англияда давом эттиришга қарор қилди. Унга “Челси” клубида жиддий қизиқиш бўлмоқда ва Осимхен лондонликлар таклифини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилган.

Маълумот учун, Осимхеннинг амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Унинг трансфер нархи тахминан 110 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›