UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  5 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  2 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  10 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  4 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди"

Про лига 9-туридан ўрин олган "Андижон" – "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрлари билан ўртоқлашди.


- Ўйин ҳақида

- Вазиятларга бой учрашув гувоҳига айландик. 5 та қулай имкониятга эга чиқдик, аммо дарвозани ишғол қила олмадик. Соҳибжоновнинг ўзи 3 та гол уриши мумкин эди. Футбол шундай ўйин. Сиз ҳар доим ҳам тўп киритавермайсиз. Албатта, ғалаба қозонишни истагангик, лекин дуранг ҳам 1 очко дегани.  

- Сўнгги дақиқаларда "Андижон"дан гол кутгандик...

- Ҳа, гол ура олмадик. Талайгина вазиятлар юзага келганди. Омад рақиб томонда бўлди.

- Натижадан қониқдингизми?

- Ғалабага эришишни истагандик. Бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди. Бундай ўйинда дуранг кузатилганидан рози бўлишимиз керак. Ҳар бир жамоа жиддий кураш олиб бормоқда. 

- "Андижон" футболчилари охирги дақиқаларда чарчаб қолишди. Нимага ўзгаришга қўл урмадингиз?

- Агар ўзгариш қилсак, яхши ўйнашимизга ишончингиз комилмиди? Ҳисоб бошқача бўлганда, балки алмаштирардик. Ўзгаришлар қилишни лозим топмадим. Биз фақат Исроиловни алмаштиришга қарор қилдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика