UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  19 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  4 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  9 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  5 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  4 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  29 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, кайфиятим йўқ. Икки жамоа ҳам кураш олиб боришди. Афсуски, иккинчи ўйиндирки, сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборяпмиз. Пенальти қандай юзага келганини билмайман, палапартишлик рўй берди. У ҳолатда ҳамма қоидани бузди. 1:0 вақтида албатта, нариги томонга пенальти беришяпти. Бизга эса бундай эмас. Эмоцияга берилиб гапираётгандирман, бир оз хафаман. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинидан қониқмадингизми? Эътироз билдирдингиз...

- Тўпни яқинимиздаги ҳудудга эмас, узоқроққа тепиш керак, шунинг учун эътироз билдирдим. Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади. Футболчиларимиз тўпни қайтаришларига ишонишганди.

- Сизнингча, "Пахтакор" Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаганида, тахминан қайси ўринни банд этган бўларди?

- Етакчилар қаторида юрган бўларди. "Қайрат", "Астана" каби жамоалар билан рақобатлашарди.

- "Андижон" футболчилари вақтни кўп чўзишди. Бу сизнинг топшириғингизмиди?

- Қайси мураббий "гол уриб, вақтни чўзинглар", дейди?  Аксинча, мен уларга қарши ҳужумдан унумли фойдаланишни буюрдим.

- Қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади деб ўйлайсиз?

- Асосийси, биз тушиб кетмайлик. Мени шу қизиқтиради.

- "Андижон" ўтган ўйинга нисбатан комбинацион ўйин кўрсатди...

- Қанча очко тўплаганимизни қаранг. Комбинацион футбол намойиш қила оламиз, аммо бизга очко зарур. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика