UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  0 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  5 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  7 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  1 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  8 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  10 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади"

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Виктор Кумиков ўз фикрларини билдирди.





- Ўйин ҳақида

- Ростини айтсам, кайфиятим йўқ. Икки жамоа ҳам кураш олиб боришди. Афсуски, иккинчи ўйиндирки, сўнгги сонияларда гол ўтказиб юборяпмиз. Пенальти қандай юзага келганини билмайман, палапартишлик рўй берди. У ҳолатда ҳамма қоидани бузди. 1:0 вақтида албатта, нариги томонга пенальти беришяпти. Бизга эса бундай эмас. Эмоцияга берилиб гапираётгандирман, бир оз хафаман. 

- Жамоангиз дарвозабонининг ўйинидан қониқмадингизми? Эътироз билдирдингиз...

- Тўпни яқинимиздаги ҳудудга эмас, узоқроққа тепиш керак, шунинг учун эътироз билдирдим. Рақиб фэйр-плейга риоя қилмади. Футболчиларимиз тўпни қайтаришларига ишонишганди.

- Сизнингча, "Пахтакор" Қозоғистон премьер-лигасида ўйнаганида, тахминан қайси ўринни банд этган бўларди?

- Етакчилар қаторида юрган бўларди. "Қайрат", "Астана" каби жамоалар билан рақобатлашарди.

- "Андижон" футболчилари вақтни кўп чўзишди. Бу сизнинг топшириғингизмиди?

- Қайси мураббий "гол уриб, вақтни чўзинглар", дейди?  Аксинча, мен уларга қарши ҳужумдан унумли фойдаланишни буюрдим.

- Қайси жамоалар Суперлигадан тушиб кетади деб ўйлайсиз?

- Асосийси, биз тушиб кетмайлик. Мени шу қизиқтиради.

- "Андижон" ўтган ўйинга нисбатан комбинацион ўйин кўрсатди...

- Қанча очко тўплаганимизни қаранг. Комбинацион футбол намойиш қила оламиз, аммо бизга очко зарур. Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашяпмиз.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика