UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36Про лига. "Арал" – "Олимпик-MobiUz". Таркиблар маълум  0 17:22"Футбол олами". "Нефтчи" Наманганда ғолиб, Абрамов Қосимовдан устун келди, "Андижон"да яна мағлубият  0 17:20Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали: "Ал Насср" "Ал Иттиҳод" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  5 16:29"Барселона" янги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  1 15:41"Интер" Онанани ортга қайтармоқчи  1 15:12Рэшфорд: "Барселона" ушбу мавсум треблни расмийлаштириши мумкин"  3 14:43"Челси" ҳужумчиси фаолиятини "Астон Вилла"да давом эттириши мумкин  0 14:14"Ливерпуль" ҳимоячиси жамоани тарк этиши мумкин  2 13:42"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 13:13Натижа ортидаги оғриқлар. ЎФА 2009 йиллар борасида қарор қабул қиладиган вақт келмадими?  9 12:57"Интер" ўз футболчисини "Челси"га қўйиб юбормади  0 12:25Рабьо ва Роу кийиниш хонасидаги жанжал туфайли "Марсель" машғулотларидан четлаштирилди  1 11:56Варди рафиқаси орзу қилган трансферни амалга ошириши мумкин  1 11:27Эдерсоннинг "Галатасарой"га трансфери: "Манчестер Сити"нинг янги талаблари маълум  0 10:50"Наполи" Лукакунинг жароҳати сабабли АПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  1

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Андижон" – "Турон" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков иштирок этди.

"Бугунги учрашувни ютишимиз шарт эди. Асосийси, натижа. Хатолар кейинги даражада. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Танаффусдан кейин хатолар кузатилди. Бунга нима сабаб бўлганига тушунганим йўқ. Буларни албатта кўриб чиқамиз ва хулоса қиламиз. Қолаверса, ҳимоячиларимиз тартибли футбол ўйнагани йўқ", – деди Кумиков.

- Ўйиндан қониқдингизми?

- Натижадан қониқиш ҳосил қилдим, ўйиндан эса йўқ. Ҳужумда режадагидек ўйин кўрсатдик. Гол урдик ва қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Ҳимояда эса ишларимиз ўзимиз кутганчалик чиқмади. 

- Охирги дақиқаларда жамоага нимадир бўлдими?

- Айтдим-ку, мен ҳам тушунмадим. Асосий хато марказий ҳимояда юз берди. Адашмасам, учта ҳолатда ҳимоячиларимиз ўз даражасида ўйин кўрсатгани йўқ. 

- "Турон" охирги дақиқага қадар ҳужум қилди...

- Албатта, рақиб 0:1 ҳисобида ютқазяпти, табиийки, улар ҳужумга ўтишади. Хаттоки, марказий ҳимоячилари ҳам ҳужумда кўриниш берди. Менга қолса, кўп ҳужум қилиб, ютқазгандан кўра ҳимоявий ўйнаб, ғалаба қозонганимиз яхшироқ.

- Кейинги ўйинга тактика қандай кўринишда бўлади?

- Фақат ютуқ учун бўлади, албатта.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика