UZ

Сўнгги янгиликлар

19:03Осиё кубоги. Вьетнамга қарши таркибимиз маълум  0 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёҳуд "қорли финал"ни эслаб  0 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  1 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  10 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  23 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  5 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  3 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  32

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Бундай жамоалар билан ўйнаш доим оғир"

“Андижон” – “Зомин” (2:1) учрашувидан кейинги ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Андижон" жамоаси бош мураббийи Виктор Кумиков қатнашди.

Ўйин ҳақида

-  Ўзингиз кўрдингиз, шиддатли ўйин бўлди. Бундай жамоалар билан ўйнаш доим бизга оғир бўлади. Уларда руҳий томондан ҳеч қанақа босим йўқ. Бизга эса ғалаба зарур. Уларда босим йўқлиги учун ҳужумлари хавфлироқ чиқди. Бизда аксинча. Бироз асабий учрашув бўлди. Рақибда бир ярим тайм давомида биттагина зарба бўлди. Ўзимиз хато қилдик ва гол ўтказдик. Асосийси, ғалаба қозондик. Бундан кейин ҳам олдинга интиламиз. Кейинги ўйин ҳам осон бўлмайди. Чунки навбатдаги рақиб “Янгиер”.

-  Тўғри, “Андижон” ютди. Аммо ғалабадан ҳамма ҳам хурсанд эмас. Биламизки, сизни тактикангиз асосан қанотлардан тўп узатилиши орқали амалга ошади. Бир хил тактикадан фойдаланиляпти...

-  Бошқа мураббий ва футболчиларни олиб келинглар! Яхши ўйинчиларни сотиб олинглар, хоҳласанглар “Барселона”га ўхшаб ўйнанглар. Менинг услубим эса шунақа. Яхши ўйнасанг ҳам баъзи одамлар бор, уларга ёқмайди. 99 фоиз ҳамма хурсанд. Мухлисларни, футболчиларни кўринг, барча қувонди. Ҳамма қарсак чаляпти...

-  Бугун негадир асосий ҳимоячилар - Илдар Маматказин билан Владимир Бубаньянинг ўйини унчалик қовушмади. Бунга нима дейсиз?

-  Тўғри, Илдарни биргина хатоси бўлди. Аммо биз 20 та имконият яратдик. Ҳар доим шунақа, ҳатто 10:0 га ютсак ҳам гапиришади. Ахир инсон бундай бўлмайди. Агар раҳбарият мени ишимдан қониқмаса, аризамни ёзишим мумкин. “Андижон” доим “Барселона” сингари ўйнганми? Сиз шундай ўйлайсизми? Худдики, мен келиб жамоанинг ўйини ўхшамай қолгандек...

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика