UZ

Сўнгги янгиликлар

11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  6 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  4 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  7 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  6 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  3 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  14 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1

Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик" Янгиликлар

Виктор Кумиков: "Биринчи бўлимда ўзимиз истаган ўйинни кўрсата олмадик"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (1:1) учрашувидан сўнг андижонликлар бош мураббийи Виктор Кумиков фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи бўлимда биз истаган ўйин чиқмади. Олдинги сафар жамоа Наманганда "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб қайтганди. Иккинчи бўлимда схемани ўзгартирдик. Айрим футболчиларни алмаштирдик. Гол уриш учун кўпгина вазиятлар яратдик. Биз учун ғалаба тўпи етишмади. 

"Андижон"га биринчи маротаба келганимда карантин пайти эди. Аслида бошқа ишларим билан Ўзбекистонга келгандим. Мендан жамоага ёрдам беришни сўрашганди. Иккинчи маротаба менга расмий таклиф юборишди. Ҳозир вазият бошқа. Нимадир қила олишимизга, олдимизда турган вазифани бажара олишимизга умид қиламан. 

Легионерлар ҳали тўлиқ киришиб кетгани йўқ. Узоқ йўл босиб келишган. Таркибга бошқа футболчилар олмаймиз. Иккинчи даврани шу футболчилар билан ўтказамиз",- дейди Виктор Кумиков.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика