UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим” Янгиликлар

Виктор Жалилов: “Натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишни хоҳлагандим”

Теглар :  Виктор Жалилов
Coca Cola Суперлига 23-туридан ўрин олган “Машъал” ва “Навбаҳор” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди





- “Машъал” жанговар, яхши шаклланган жамоа, таъбир жоиз бўлса, “чақилмас ёнғоқ”. Бугунги дуранг адолатли бўлди. Мезбонлар имкониятларга эга бўлишди, дарвозабонимиз қутқарди. Биз уюштирган ҳужумлар пайтида эса “Машъал” посбони ишончли ҳаракат қилди. Умуман олганда, майдонда яхши кураш кечди, - дейди Виктор Жалилов.

- Азимжон Аҳмедов нега алмаштирилди?

- У оғир ўтган касалликдан сўнг энди-энди аввалги формасига қайтмоқда, тўлиқ икки бўлим тўп тепишга кучи етмаслиги тушунарли. Шу боис, уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

- Бугунги ўйинда сизни қониқтирмаган жиҳатлар бўлдими?

- Албатта, натижадан қониқмадим, ғалаба қозонишимизни хоҳлагандим. Лекин “Машъал” ҳам ютуқ учун астойдил ҳаракат қилди. Майдон эгалари таркибида ўзгаришлардан кейин улар фаолликни оширишди, тўпга кўпроқ эгалик қилишди. Бизда ҳам, вазиятни ўз томонимизга оғдириш учун имкониятлар бўлди. Мени қаноатлантирмагани – ҳужумларнинг сўнгги паллада якунланмай қолиши, гол урганимизда, ғалаба қозонардик.

- Даврон Ҳошимов четлатилди ва энди кейинги ўйинда жамоага ёрдам беролмайди...

- Афсуски, шундай. Нима ҳам қила олардик, ҳакам шундай қарор чиқарган экан, кўнишдан ўзга чора йўқ.

- Бугунги ўйинни дисквалификация сабаб ўтказиб юборган футболчиларнинг йўқлиги нечоғли билинди?

- Қувондиқ Рўзиев ва Коста Гуттинер бошланғич таркиб футболчилари. Албатта, ҳар бир футболчи жамоа механизмига ўз улушини қўшади, агар бу икки футболчи ҳозир сафимизда бўлганида, ўйин бошқача кечиши ҳам мумкин эди.

- 5 футболчи алмаштириш имкони бўлатуриб, захирадан фақат 3 ўйини майдонга туширдингиз. Бу асосий таркибда ўйнаганларнинг ҳаракатларидан қониққанингизни билдирадими?

- Ўйиннинг бориши шуни тақозо этди, футболчиларни алмаштиришга эҳтиёж сезилмади. Баъзан захирадан тушганларнинг ўйинга киришиб кетишлари осон бўлмайди.

- “Навбаҳор” кучли бешликка кира оладими?

- Бу осон бўлмайди, учрашувларда очко йўқотиш вазиятни янада оғирлаштиради. Лекин кураш ҳали олдинда, турнир жадвалидаги зичлик сақланиб турибди, демакки, умид бор. Бунинг учун ғалаба қозониш керак.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика