UZ

Сўнгги янгиликлар

23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  0 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  25 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1

Виктор Жалилов: "Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди"

Суперлига 22-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Бунёдкор" (2:1) баҳсидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов фикрларини билдириб ўтди.





"Бунёдкор" билан бу йил учинчи марта тўқнаш келдик. Биринчи бўлим аввалги ўйинларимизга ўхшаш кечди, жамоалар бир-бирларидан чўчиб ўйнашди. Иккинчи таймда эса очиқ футбол кўрдик. Гол ўтказиб юборганимиздан кейин ортга йўл йўқ эди. Шу боис футболчилар олдинга интилиб, бор маҳоратларини намойиш этишди. Гол урганимиздан сўнг ташаббус биз томонга ўтди, яна бошқа имкониятларга эга бўлдик. Мухлислар иккинчи бўлимда чиройли футбол гувоҳига айланишди. "Бунёдкор" рақибга ўйнаш имконини берадиган жамоа, олдинга интилиб, бўш ҳудудлар қолдиради. Биз ҳам иккинчи голни ургандан кейин олдинга интилдик.

"Сурхон" билан ўйинда кўп футболчиларимиз шамоллаб қолишди. Асосий ўйинчилар майдонга тушмаганда, бу сезилади. Шунақаси ҳам бўлиб туради. Ўйиндан кейин бу бизнинг энг ёмон ўйинимиз бўлганини ҳам айтдим", – деди "лочинлар" устози.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика