UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  0 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  0 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  5 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  41 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  6 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  4 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  12 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи 2-тури доирасидаги “Зомин” – “Навбаҳор” (1:2) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида “лочинлар” бош мураббийи Виктор Жалилов қатнашиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кубок ўйинлари ҳар доим осон кечмайди, буни бошқа гуруҳлардаги учрашувларда қайд этилаётган ҳисоблар ҳам кўрсатиб турибди. Қуйи лига жамоалари Суперлига клубларини мағлубиятга учратишмоқда. Бугун “Зомин” ҳам Биринчи лига иштирокчиси бўлишига қарамай, бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Умуман, бундай ўйинларда осон ғалаба қўлга киритилмайди, айниқса, беллашув сафарда кечадиган бўлса, маҳаллий мухлислар ўз футболчиларини қўллаб-қувватлаб туришади. Зоминда яхши стадион бор эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман, бу ерга анчадан буён келмагандим, охирги марта Жиззахдаги стадионда реконструкция ишлари бажарилаётганда, “Пахтакор” билан бирга ташриф буюргандим. Албатта, ижобий ўзгаришларни кўриш ёқимли, трибуналар, майдон, кийиниш хоналари яхши экан. Суперлига даражасига мос тушаркан. Таассуротлар ижобий. 

Жамоамиз ўйини ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳужум чизиғида сусткашлик кузатилмоқда. Етарлича имкониятлар яратилмоқда, аммо футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Ҳар доим ҳам ўйлаганларимизни амалга оширишга имкон бўлавермайди. Асосийси, футболчиларда кучли хоҳиш бор, вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳеч бир ўйин осон кечмайди. Вақт ўтгани сари ҳужумлардан унумли фойдаланиш фоизини ҳам ошириб борамиз", – деди Виктор Жалилов.

- Биринчи лига вакили ҳисобланган “Зомин” жамоасининг ўйини, услуби, футболчилар даражаси ҳақида нима дея оласиз?

- Бугунги ҳисобнинг ўзи майдон эгаларининг бизга қандай қаршилик кўрсатишганини намоён этиб турибди. Ҳисобда ортда бораётганларига қарамай, ўзларини йўқотиб қўйишмади, гол уришни уддалашди, қатор вазиятлар яратишди. “Зомин” жорий йилги чемпионатда ҳали очко йўқотмади. Иккита ғалаба билан етакчилар сафида бораётгани – бу тасодиф эмас, албатта. Шундай экан, бу жамоада Про лигага чиқиш учун етарлича салоҳият бор. Техникаси ва савияси юқори бўлган футболчилар бор. Бугунги учрашувда “Навбаҳор” футболчилар даражаси, ўйинни ташкил этиш бобида рақибдан устун бўлди.

- Давронбек Ҳошимовнинг биринчи бўлимдаёқ алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Унинг кичик жароҳати бор. Мушакларида оғриқ сезгани учун таваккал қилишни истамадик, шу боис, мажбурий ўзгаришга қўл урдик. Умуман, бу ҳолатни аввалдан инобатга олгандик, режага мувофиқ, Аббосжон Ғуломовни майдонга туширдик ва у ҳужумнинг кучайишига ҳам сабабчи бўлди.

Рейтинг: -12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика