UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  0 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  4 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  2 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0

Виктор Жалилов: "Дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, бугун ютқазишимиз ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, бугун ютқазишимиз ҳам мумкин эди"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Турон" (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Виктор Жалилов ўз фикрларини билдирди.

- Биринчи навбатда, мухлисларимиздан узр сўрамоқчиман. Жуда ёмон ўйин ўтказдик. Жорий мавсум бундай ёмон ўйин ўтказмагандик. Албатта, бу ҳолатимиз яхши эмаслигимиздан далолат. Тўпни йўқотишдан қўрқиш, тўп ўтказиб юборишдан ҳайиқиш кузатилмоқда. АГМК ва "Локомотив" билан баҳслардаги ўйин йўқ. Буларнинг бари руҳий ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман, - дейди Виктор Жалилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.

- Рақиб яхши шаклланган жамоа. "Сўғдиёна" билан ўйинда можароли гол ўтказиб юборишганди, "Локомотив" билан ўйинда ғалабани бой беришганди. "Турон"даги ташкилотчилик ва ўйиндан келиб чиқсак, унинг ҳозир эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. Албатта, бугунги хатоларни ўрганиб чиқамиз, камчиликларни бартараф этамиз. Жамоамизнинг учта ўйиндан буён ғалаба қозонмаётгани, ишончнинг йўқолаётганидан далолат. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Агар бугун дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, бугун ютқазишимиз ҳам мумкин эди.

- АГМК ва "Пахтакор" билан ўйинлардан кейин футболчиларимизнинг ўзига ишончи ортишига умид қилгандик. Аммо афсуски, футболчиларимизда ўзларига ишонч етишмаяпти. Бу мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ўрта чизиқ ва ҳужумдагилар негадир ўзларини кўрсата олишмаяпти.

- Ҳужумчилар масаласидаги саволга вазиятнинг ўзи жавоб бериб турибди. 6 та ўйинда ўйиндан атиги 2 та гол урдик. Паншанбе ва Исоқжоновнинг голларидан бошқа гол уролмадик. Шундан ҳам муаммо кўлами қандайлигини билиб олиш мумкин, - дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов.

Рейтинг: -28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика